KTKoreada Ta'lim Бепул консультация

Кореяда ўқиш ва талаба визасиВаъда эмас, тасдиқланган визалар

Бу ерда кўриб турганингиз реклама учун қилинган дизайн эмас, студентларимизнинг ҳақиқий визалари. 70+ талабага қўлимдан келганча ёрдам бериб келмоқдаман.

Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)
Студентимизнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (шахсий маълумотлар ёпилган)

Студентларимизнинг ҳақиқий визалари. Шахсий маълумотлар ёпилган.

2023йилдан бери Корея таълим соҳасида
2+ йилуниверситет халқаро офисида тажриба
70+студентга ёрдам бердим
Бепулбиринчи консультация

Ҳужжат топширган университетларимиз

Chungbuk National University충북대학교
Seowon University서원대학교
Korea Aerospace University한국항공대학교
Chungbuk Provincial University충북도립대학교
Kyonggi University경기대학교
Hanbat National University국립한밭대학교
Yewon Arts University예원예술대학교
Hoseo University호서대학교
Chungcheong University충청대학교
Gwangju Women's University광주여자대학교
Woongji Accounting & Tax College웅지세무대학교
Kongju National University국립공주대학교

Хизматлар

Ҳужжат топширишдан Кореяга етиб келгунингизгача.

Тил курси

Университетларнинг корейс тили курсларига (D-4) ҳужжат топшириш.

Бакалавр

Университет ва йўналиш танлаш, ариза ва мотивацион хат.

Магистратура

Дастур танлаш, ҳужжатлар тўплами ва э-виза.

Касбий таълим

Касбий таълим дастурларига ҳужжат топшириш.

Виза

Ҳужжатларни йиғиш ва текшириш, хатоларни олдиндан топиш.

D-4 дан D-2 га ўтиш

Кореядаги тил курси талабаларининг бакалаврга ўтиши.

Кутиб олиш ва жойлашиш

Визаси тасдиқланган студентлар учун аеропортдан кутиб олиш ва турар жой.

Бизнинг студентлар

Хамир учидан патир деганларидек, студентларимизнинг натижалари билан танишинг ва илҳом олинг

Баҳриддинов Асилбекнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (D-4, DK University)

Баҳриддинов Асилбек

Банкшот қўйиб, кўплаб фирмалар билан гаплашиб кўргандан кейин менга мурожаат қилган. Телекс виза орқали топшириб, энг охиргилардан бўлиб визасини олди. Ҳозир Намянжу шаҳридаги DK Universityда ўқийди.

D-4Виза тури
DK UniversityУниверситет
Кодиралиев Дониёрбекнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (D-4, DIST)

Кодиралиев Дониёрбек

Ёшлигига қарамай чет элда ўқишга қизиқди, акаси эса унинг Кореяга келишида катта ёрдам берди. Телекс виза орқали, осонлик билан виза олган талабаларимиздан бири. Daejeon Institute of Science and Technology'га қабул қилинди.

D-4Виза тури
DISTУниверситет
Аҳмаджонов Иномжоннинг тасдиқланган Корея талаба визаси (D-2, Seowon)

Аҳмаджонов Иномжон

Мендан маслаҳат сўраганида корейс тилини яхши ўқишни тавсия қилгандим. TOPIK 3 ни олиб, яна боғланди. Мен ҳам ўқийдиган Seowon университетининг Business йўналишига бирга ҳужжат топширдик ва визани ҳам олдик.

D-2Виза тури
SeowonУниверситет
Абдухолисов Хабибуллонинг тасдиқланган Корея талаба визаси (E-visa, Sudo International)

Абдухолисов Хабибулло

Европани айланиб чиққанидан кейин магистратурани Кореяда ўқишга қарор қилди. Сеулдаги Sudo International University'га ҳужжат топширдик ва узоқ, қийин кутишлардан сўнг визасини ҳам олиб бердик.

E-visaВиза тури
Sudo InternationalУниверситет
Турсунов Асилбекнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (E-visa, Kyonggi)

Турсунов Асилбек

Ёши каттароқ бўлгани ва тил сертификати йўқлиги учун виза олиш имконияти 50/50 эди. Лекин насиб қилган экан: Сеулдаги Kyonggi университетига қабул қилиниб, ҳозир ўқишни бошлади. Визаси тасдиқланганига ҳали ҳам ўзи ишонмайди.

E-visaВиза тури
KyonggiУниверситет
Нематов Абдижалилнинг тасдиқланган Корея талаба визаси (D-4, Korea Bible)

Нематов Абдижалил

TOPIK 2 билан касбий таълимга эмас, айнан тил курсига боришни танлади, чунки аввал корейс тилини яхши ўрганмоқчи эди. Сеулдаги Korea Bible University тил курсига кирди ва кейин бакалаврда Computer Engineering йўналишида ўқимоқчи. TOPIK сертификати борлиги учун телекс эмас, оддий тил курси визасини олиб бердик.

D-4Виза тури
Korea BibleУниверситет
Хожиматова Наргизахоннинг тасдиқланган Корея талаба визаси (E-visa, Chungbuk National)

Хожиматова Наргизахон

IELTS 7 билан қанчалик нуфузли университетга кириш мумкинлигига яхши мисол. Чхонжу шаҳридаги Chungbuk National University'га 70% грант билан қабул қилинди ва э-визасини олиб бердик. Банкшот ва йиллик даромад ҳужжатларисиз, қулай йўл билан топшириб, виза тасдиқланди.

E-visaВиза тури
Chungbuk NationalУниверситет
Мирзахамдамова Дилшоданинг тасдиқланган Корея талаба визаси (E-visa, Gwangju Women's)

Мирзахамдамова Дилшода

TOPIK 2 билан Gwangju Women's University'нинг K-Beauty йўналиши бўйича магистратурага 80% грант билан қабул қилинди. Шахсий тажрибамда энг тез тасдиқланган визалардан бири: э-виза атиги 7 кунда чиқди.

E-visaВиза тури
Gwangju Women'sУниверситет
Азамов Абдурахмоннинг тасдиқланган Корея талаба визаси (D-2, Korea Aerospace)

Азамов Абдурахмон

Кореада "1%" деб аталадиган Korea Aerospace University'га топширган 60 нафар ўзбек талабаси ичидан ягона танланган студентим. Жуда омадли ва билимли: IELTS билан Engineering йўналишида таҳсил оляпти. Қабул ва виза тасдиқлангунча озмунча тер тўкмадикми?

D-2Виза тури
Korea AerospaceУниверситет

Нега айнан мен

Халқаро талаба сифатида

Кореяда ўзим ҳам халқаро талаба сифатида ўқийман. Сизни кутаётган йўлни яхши биламан.

Ичкаридан тажриба

Университет халқаро офисида 2 йилдан ортиқ ишлаб, аризалар қандай кўриб чиқилишини кўрганман.

Кореяда, жойида

Кореяда яшайман ва ўқийман. Саволларингизга шу ердан жавоб бераман.

Очиқ жараён

Ҳар бир қадамни олдиндан тушунтираман. Виза кафолати каби бўш ваъдалар бермайман.

Ўз тилингизда

Ўзбек, инглиз ва корейс тилларида мулоқот қиламан.

Келгандан кейин ҳам ёнингизда

Аеропортдан кутиб олиш, жойлашиш ва D-4 дан D-2 га ўтиш.

Ikhlos Khamidov
Ikhlos KhamidovСизнинг ёрдамчингиз
Университет ичида ишлаб, аризалар қандай кўриб чиқилишини ўз кўзим билан кўрганман. Энди шу тажрибани сизнинг йўлингиз учун ишлатаман.

Мен ҳақимда

  1. Тошкент

    Лицейни тамомладим ва инглиз тилини ўргандим

    Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги лицейни тамомладим. Инглиз тилини ўрганиб, чет элда ўқишга тайёрландим.

  2. 2024

    Кореяга топширдим ва келдим

    Seowon университетида Global Communication ва Business Administration йўналишларида ўқийман.

  3. 2+ йил

    Университет халқаро офисида ишладим

    Халқаро талабаларнинг виза ва ҳужжат ишлари билан 2 йилдан ортиқ шуғулландим. Шу даврда 5–6 та консалтинг фирмасининг ишини яқиндан ўргандим.

  4. Бугун

    Сизнинг ёрдамчингиз

    Кореяда, Ўзбекистонда ва бошқа давлатларда ўқишни давом эттирмоқчи бўлганларга ёрдам бераман.

Студентлар билан

Кореядаги талабалик ҳаёти ва студентларимиз билан лаҳзалар.

Университетлар видео орқали

Кампус, дарслар ва талабалик ҳаёти билан қисқача танишинг.

Seowon университети: кампус ва талабалик ҳаёти ҳақида видео
Seowon университети
Чунгбук вилоят университети: кампус ва талабалик ҳаёти ҳақида видео
Чунгбук вилоят университети

Студентлар фикри

Биз билан Кореяга келган студентлар ўз тажрибаси ҳақида.

Виза тасдиқланган кун
"Чиқди ака, раҳмат!"
Натижани ҳазил билан эълон қилдик
"Брат, виза чиқди!"
Виза тасдиқланди, энди чипта

Жараён қандай ўтади

  1. Бепул консультация

    Мақсадингиз, буджетингиз ва ҳужжатларингизни кўриб чиқамиз.

  2. Дастур танлаш

    Сизга мос университет ва дастурни бирга танлаймиз.

  3. Ҳужжатлар ва ариза

    Ҳужжатларни тайёрлаймиз ва университетга топширамиз.

  4. Виза

    Виза ҳужжатларини текширамиз ва аризани топширамиз.

  5. Кореяга келиш

    Аеропортдан кутиб олиш ва жойлашишда ёрдам бераман.

Виза кафолатини ҳеч кимга бермайман: якуний қарорни иммиграция қилади. Мен ҳужжатларингиз тўғри ва тўлиқ тайёрланишига ёрдам бераман.

Кўп бериладиган саволлар

Консультация ҳақиқатан бепулми?

Ҳа. Биринчи суҳбат бепул. Унда вазиятингизни кўриб чиқамиз ва қайси йўл сизга мослигини айтаман.

Визани кафолатлайсизми?

Йўқ. Визани фақат иммиграция беради. Мен ҳужжатларингиз тўғри тайёрланишига ва рад этилиш хавфини камайтиришга ёрдам бераман.

Визам олдин рад этилган бўлса-чи?

Кўп ҳолларда қайта топшириш мумкин. Аввал рад этилиш сабабини бирга таҳлил қиламиз, кейин кейинги қадамни режалаштирамиз.

Корейс тилини билмасам ҳам бўладими?

Ҳа. Кўпчилик корейс тили курсидан бошлайди. Консультацияда сизга қайси йўл мослигини аниқлаймиз.

Қандай боғланаман?

Телеграм ботимиз орқали ёзинг ёки Инстаграмда хабар қолдиринг.

Кореяга ўқишга кетиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Одатда паспорт, аттестат ёки диплом (апостил ва таржима билан), банкдаги маблағ ҳақида маълумотнома (банкшот), тил сертификати (TOPIK ёки IELTS, дастурга қараб) ва мотивацион хат керак бўлади. Аниқ рўйхат университет ва дастурга боғлиқ, шунинг учун консультацияда сизга мос тўлиқ рўйхатни бераман.

D-4 ва D-2 визасининг фарқи нима?

D-4 — Корея университетларидаги корейс тили курслари учун талаба визаси. D-2 — бакалавр, магистратура ва докторантура учун виза. Кўпчилик D-4 билан тил курсидан бошлаб, кейин Кореянинг ўзида D-2 га ўтади — бу жараёнда ҳам ёрдам бераман.

Кореяда ўқиш қачон бошланади?

Университетларнинг тил курслари одатда йилига тўрт марта: март, июн, сентябрь ва декабрда бошланади. Бакалавр ва магистратура март (баҳорги) ва сентябрь (кузги) семестрларида бошланади. Ҳужжатларни камида 4–6 ой олдин тайёрлашни бошлаш тавсия этилади.

Кореяда грант (стипендия) олса бўладими?

Ҳа. Кўп университетлар TOPIK ёки IELTS даражасига қараб контракт суммасидан чегирма беради. Масалан, студентларимиздан бири IELTS 7 билан Chungbuk National University'га 70% грант билан, бошқаси TOPIK 2 билан Gwangju Women's University магистратурасига 80% грант билан қабул қилинган.

Қайси университетларга ҳужжат топширгансиз?

Chungbuk National University, Seowon University, Korea Aerospace University, Chungbuk Provincial University, Kyonggi University, Hanbat National University, Kongju National University, Hoseo University, Gwangju Women's University, DK University, Sudo International University, Korea Bible University ва бошқалар.

Ўзбекистондан ташқарида яшасам ҳам ёрдам берасизми?

Ҳа. Консультация ва университетга ҳужжат топшириш онлайн олиб борилади, шунинг учун Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа давлатларда яшовчи ўзбеклар ҳам мурожаат қилиши мумкин. Кореяда тил курсида ўқиётган бўлсангиз, D-4 дан D-2 га ўтишда ёрдам бераман.

Кореяга йўлингизни битта суҳбатдан бошланг

Телеграмда ёзинг. Вазиятингизни кўриб чиқиб, қайси йўл сизга мослигини айтаман.